Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлади. Бу ажойиб байрам қувонч ва илиқлик билан тўла. “Бу нурафшон кун жаҳонда бола бахти ва табассумидан ортиқроқ ҳеч нарса йўқлигини эслатади”, дея таъкидлади Қозоғистон Президенти. Шунингдек, давлат раҳбари ёш авлоднинг баркамол улғайиши масаласи ҳамиша давлатимизнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлганини тилга олди. Жорий йилда, Болалар йили доирасида ҳар бир боланинг иқтидорини очиб беришга қаратилган кўплаб фойдали лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Бу йўналишда ишлар мунтазам давом этади. Чунки болаларнинг фаровонлиги – мамлакатнинг барқарор ва ёрқин келажаги гаровидир.
Абдумалик Сарманов таржимаси.