Латвиялик фигурачи Абай қўшиғи остида чиқиш қилди

Латвиялик фигурачи Абай қўшиғи остида чиқиш қилди

Латвиялик фигурачи Денис Васильев «Олимпиада-2022»даги қисқа дастурда Абай Қўнонбоевнинг «Айтдим салом, Қаламқош» композицияси остида чиқиш қилди. Васильев ўз дастури билан 85 балл тўплади ва оралиқ еттинчи ўринни эгаллади.

Хитой Олимпиадада етакчи ўринда

Таъкидлаймиз, айни пайтда медаллар ҳисобида олимпиадада мезбонлар етакчи. Осмоности атлетлари жамғармасида 3 та олтин ва 2 та кумуш медаль мавжуд. 3 та олтин медалга эга бўлган Швеция Хитойдан бироз орқада. Учликни 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан Россия якунлайди. Юртимизнинг медаль жамғармаси ҳозирча бўш қолмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси