Қозоғистон Афғонистонга қўшимча гуманитар ёрдам йўллади

Қозоғистон Афғонистонга қўшимча гуманитар ёрдам йўллади

Қозоғистон афғон халқига қўшимча гуманитар ёрдам йўллади. Кобулга 155 тонна миқдорида озиқ-овқат ва дори-дармонлар, шунингдек, иссиқ кийимлар ва тиббий анжомлар юборилди. Қозоғистон делегацияси Афғонистон мамлакатига борди, амалда иш юритаётган маъмурият вакиллари билан учрашди. Мамлакатимиз вакиллари Ислом республикасидаги ички зиддиятларнинг қайноқ қисми якунига етгани ва мамлакатнинг тикланиш даври бошланганига умид билдиришди. Бундан ташқари, томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳақида келишиб олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси