Жамбиллик ўқувчилар халоскор соат кашф этди

Жамбиллик ўқувчилар халоскор соат кашф этди

Тана ҳароратини, қондаги кислород миқдорини, юрак уришини аниқлаш, беморнинг аҳволи оғирлашган тақдирда дарҳол сигнал бериб, «тез ёрдам» чақириш «ақлли соат»нинг қўлидан келади. Таразлик ўқувчилар юрак-қон томир касалликларига чалинганлар аҳволини кузатиб боришга қодир бўлган  кичик ускуна яратишди. Инновациявий ишланма сунъий интеллект асосида ишлайди, врачлар учун янги имкониятлар очиб беради. Ёш кашфиётчилар фикрича, смарт-соат бемор ва кардиолог ўртасида мунтазам алоқа бўлишини таъминлайди.

 

АДИЯ ТУРСИНБАЙ, КАШФИЁТЧИ:


- Иловада GPS-датчик бор. Агар беморнинг аҳволи оғирлашса, ҳушини йўқотса – у сигнал бера бошлайди. Соат унинг йиқилганини, ҳаракатсиз қолганини аниқлагач дарҳол, яқинлари билан, шифокор билан боғланади. Бундан ташқари, ускуна қайси дориларни қачон, қанча донадан қабул қилинганини кузатиб бориши, таомдан аввал ёки таомдан кейин ичиш кераклигини эслатиши мумкин.

 

ДУЛАТ ИСАБЕК, КАШФИЁТЧИ:


«Ақлли» соатни уч ой аввал ясаб тугатдик. Ўтган вақт мобайнида имкон қадар кўп маълумот тўпладик, моделни йиғдик. Қозоғистонда унга тенг келадиган ускуна йўқ. Хорижда эса унга ўхшаш соатлар бор, лекин биз ишлаб чиққан тамойил улардан бирортасида қўлланилмаган.

 

Ҳозир ўқувчилар соатдан мунтазам фойдаланиш қулай бўлиши устида ишлашяпти. Ўлчамларини ихчамлаштиришяпти, қўшимча вазифалар юклашяпти. Ишланма маҳаллий клиникада синовдан ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси