Астана халқаро форуми дориасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди. Суҳбатдошлар ҳамкорлик истиқболлари борасида фикр алмашди. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати маҳсулотлари етказиб беришни ошириш учун барча имкониятларга эга. Нуриддин Азизий халқаро ташкилотларда Афғонистон мавзуси илгари сурилгани ва кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Давлат раҳбари Google вакили билан учрашди
Марказий ва Шарқий Европа бўйича Google вице-президенти
Патрик Ворнкинг билан бўлган учрашувда Давлат раҳбари компаниянинг
Қозоғистондаги рақамли ўзгаришларга қўшган сезиларли ҳиссасини алоҳида
таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Евроосиёда йирик рақамли хабга
айланишдек стратегик мақсадини қайд этиб ўтди. Патрик Ворнкинг мамлакатимизнинг
дижитал соҳадаги тараққиётини юқори баҳолади.
Давлат раҳбари Дарен Тангни қабул қилди
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош директори Дарен Танг ҳам Қозоғистон эришган сезиларли натижаларни эътироф этди. 2024 йилда мамлакат Глобал инновациявий рейтингдаги ўрнини яхшилади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлаганидек, республикамизда интеллектуал мулк компонентига эга инновациялар
борасида Миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.
Президент
Ален Берсе билан суҳбатлашди
Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши Бош котиби Ален
Берсе билан Қозоғистон ва ушбу ташкилот ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик
истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари мамлакатимиз ўзаро шерикликни
чуқурлаштириш тарафдори эканлигини уқтирди. Президент, шунингдек, Адолатли
Қозоғистонни барпо этишга йўналтирилган
сиёсий ислоҳотларнинг кенг кўламли дастури рўёбга чиқарилаётганини маълум қилди.
Давлат раҳбари ва Цюй Дуньюй муҳим масалаларни
муҳокама қилди
Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Цюй Дуньюй билан учрашди. Томонлар
ҳамкорликда 27 та лойиҳани муваффақиятли якунлаган, яна 14 таси амалга
оширилмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги ерлари ва аквамаданиятни барқарор
ривожлантириш, шу билан бирга, тупроқ захираларини бошқаришга тегишли. Олий
мартабали меҳмон Қозоғистоннинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва
инсонпарварлик кўмаги кўрсатишдаги сезиларли ролини алоҳида таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

