Президентлар телефон орқали суҳбатлашди

Президентлар телефон орқали суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Россия Президенти телефон орқали мулоқот ўтказди. Давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Дональд Трамп билан  Анкорижда бўлиб ўтган учрашув натижалари билан табриклади. Унинг фикрича, музокаралар Америка томони Россиянинг Украинадаги позициясини яхшироқ тушуниши учун замин яратган, бу эса мазкур мураккаб муаммони ҳал этишда туташ нуқталарни топишга ёрдам беради. Қосим-Жўмарт Тўқаев Аляскадаги саммит Россиянинг халқаро позициясини ва жаҳон саҳнасидаги ўзаро англашувини мустаҳкамлаш жиҳатидан муҳим тадбир ҳисобланади. Владимир Путин ўз тарафидан суҳбатдошига Аляскада бўлиб ўтган музокаранинг айрим муҳим томонлари борасида ахборот берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси