Давлат раҳбари БМТ дебатларида қатнашди

Давлат раҳбари БМТ дебатларида қатнашди

Қозоғистон Президенти БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясида сўзга чиқаркан, БМТни ислоҳ қилишга чақирди. Ўзгариб бораётган дунёда бу нарса стратегик заруратга айланди. БМТ янгиланишида Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш асосий элемент бўлиши лозим, деб ҳисоблайди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг йирик давлатлари ротация асосида Хавфсизлик кенгашида иш юритиши лозим. Бундан ташқари, ташкилотнинг асосий тузилмасида ўртача давлатлар овози ҳам кучайтирилиши лозим. Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Низомининг аҳамиятини йўқота бошлаган бандларини қайта кўриб чиқишга чақирди. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:   

- Дунёга ишонч, очиқлик, умумий масъулиятга асосланган янги консенсус зарур. Масалан, Низомдаги иккинчи жаҳон уруши тарихий мероси бўлган, «душман давлатлар»га бағишланган бандлар жаҳон ҳамжамиятининг мутлақ кўп қисми томонидан эскирган, деб тан олинган. Шунинг учун Низомни жиддий қайта кўриш вақти келди. 

Ва, албатта, Қозоғистон ядро қуролига эга давлатлар ўртасида мулоқотни тиклаш, ядро қуроли қўлланилиши эҳтимолини пасайтириш ишларини фаоллаштириш тарафдори. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:   

- Қозоғистон  ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмаслик бўйича янги музокараларни қабул қилишга тайёр. Биз Ядро қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисида шартномани мустаҳкамлайдиган, Ядро синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома қабул қилинишини жадаллаштирадиган норасмий, кўп томонлама музокараларга эътибор қаратишимиз мумкин. Биз, шунингдек, Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентлик ташкил этишни таклиф қиламиз. 

Кескинлик ўрнига дипломатия, зўравонлик ўрнига мулоқот. Қозоғистон Президенти Украина, Ғазо, Яқин Шарқ тўғрисида гапирганида мана шу нарсаларга эътибор қаратди. Бунда фақат дипломатия эмас, тинч аҳолини муҳофаза қилиш, гуманитар ёрдам, БМТ марказий ўрин тутган ҳолда икки давлатнинг мавжуд бўлиши муҳим. Дипломатик келишув намунаси сифатида АҚШ Президенти воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида алоқалар мўътадиллашишини крсатиш мумкин. Куч бирликда, ҳамкорликда, ривожланишда эканлигини кўрсатувчи яна бир мисолни кўрсатиш мумкин.  

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:   

- Марказий Осиё халқаро дунё ва тарақиётнинг бир қисмига айланаркан, янгиланган бирлик ҳисси ва ўзаро ишончни ҳис этяпти. «Марказий Осиё бешлиги» минтақавий бирдамлик ривожланиш ва хавйфсизлик учун хизмат қила олишини исботлаган ҳолда ҳамкорликни ривожлантиряпти. Бу эса минтақанинг асосий глобал ҳамкорлар билан «Марказий Осиё плюс» форматида мулоқот қилишига имкон беряпти.  

Давлат раҳбари иқлим ўзгариши муаммосини ҳам кўтарди. У Бош ассамблея 22 апрелни Халқаро сайёрани кўкаламзорлаштириш куни, деб эълон қилиши бўйича резолюция қабул қилишини таклиф этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсат, иқтисод, энергетика ва рақамлаштириш соҳаларидаги ташаббусларни ҳам кўрсатиб ўтди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон сиёсий тизимини шаффофлик, қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш асосида такомиллаштиряпти, инвестиция ва халқаро ҳамкорлик учун  қулай шароитлар яратяпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси