Silk way star биринчи Осиё вокал
танловининг барча иштирокчилари — Астанада. Малайзиялик
Ясмин Азиз келиши билан суратга олиш ишларига тайёргарлик бошланди. Қатнашчилар
катта саҳнага чиқишга тайёрланяпти. Ишлар 26 август куни бошланади. Тайёргарлик
фаол давом этяпти: стилистлар
қатнашчилар учун эксклюзив либослар тикяпти, мусиқачилар репертуарни
ҳозирлаяпти. Ушбу танловда ижро давомида фонограмма ишлатилмайди. Айни вақтда
танлов иштирокчилари интервью беряпти, рақамли контент ёзиляпти, томошабинлар
учун эксклюзив имкониятлар яратиляпти.
Сабина Заде, Silk Way Star иштрокчиси, Озарбайжон:
- Ҳозир рақс тушяпмиз, репетициялар
ўтяпти. Жараён мароқли, қувноқ. Silk Way Star – ўсиш
учун катта имконият. Энг муҳими, у туфайли турли давлатлар фуқаролари билан
танишиш, улар маданиятини ўрганиш мумкин.
Сандуғаш
Рахимжанова, Silk Way Star креатив продюсери:
-
Ҳар бир қатнашчи жамоамиз - таҳририят, стилистлар, рақс ва техник гуруҳ
билан ишлаган. Масалан, мусиқий гуруҳ билан биргаликда репетициялар ўтказилади,
қўшиқлар жонли ижро этилади. Мен биз улкан, кенг кўламли шоу тайёрлаш ва тақдим
этишга тайёрмиз, деб ўйлайман.
Ташкилотчилар таъкидлашича, иштирокчилар ва ҳакамлар учун
Қозоғистон анъаналарига оид тўйинган маданий дастур ҳозирланган. Биринчи Silk
Way Star премьераси 20 сентябрда ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

