Алматида очиқ осмон остида музей очилади

Алматида очиқ осмон остида музей очилади

Алматида очиқ осмон остида музей очилади. Мудофаа вазири қурилиш ишларини бориб кўрди. Руслан Жақсилиқов парламент депутатлари билан бирга майдончадаги қуроллар ва жанговар машиналардан иборат композицияни кўриб чиқди. Эслатамиз, музей Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган. Экспозицияда Улуғ Ватан уруши йилларига оид 30 та қурол намунаси бор. Энг қимматли экспонатлардан бири — 1931 йилда чиқарилган 152-миллиметрли гаубица. Музей 28 гвардиячи панфиловчилар парки мемориал мажмуасининг бир қисми сифатида Армия уйи ҳудудида жойлаштирилади.


Алуа Байқадамова, Миллий ҳарбий-ватанпарварлик маркази Алмати филиали раҳбари ўринбосари:


- Байрамга алоҳида тайёрланяпмиз. Очиқ осмон остидаги музейга техникалар етказиб келинди. Бу ишларни муҳим сана Ғалабанинг 80 йиллигигача тугатиб улгурганимиздан мамнунмиз. Ҳаммани музейга таклиф қиламиз.


Руслан Жақсилиқов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий вакили:

– Музей ҳудудида урушда ишлатилган 40-йиллар ҳарбий техникаси жойлаштирилади. Ҳозир биз Армия уйи ҳудудини кўкаламзорлаштиряпмиз. Шаҳар аҳли ва меҳмонлари шу ерда дам олишга келиши мумкин.