Давлат раҳбари Туркистон вилояти жамоатчилиги билан учрашди

Давлат раҳбари Туркистон вилояти жамоатчилиги билан учрашди

Давлат раҳбари мамлакатнинг маъанавий пойтахти – Туркистон шаҳрида Қозоғистон аҳлини Наврўз байраим билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, бугунги кунда вилоят барқарор ривожланишда давом этяпти: иқтисод 14 фоизга кенгайди, бир ярим триллион тенге инвестиция жалб қилинди, ўнлаб ижтимоий объектлар қурилди. Давлат раҳбари минтақа аҳлининг янги Конституция бўйича референдумдаги фаоллигини, Туркистон аҳлининг 92 фоизи овоз берганини алоҳида кўрсатиб ўтди. Президент фикрича, ҳуқуқий давлат дашт маданиятининг бир қисми, аждодлар орзуси бўлган. Янги Конституция тарихдаги қонунларга таянган ҳолда, замонавий чорловларга жавоб беради, анъанани давом эттиради. Асосий қонуннинг бош мақсади – Мустақилликни, Суверенитет, давлат ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Туркистон ривожланишда давом этади. Эслатамиз, бир йил аввал шаҳарнинг алоҳида мақоми қонунан белгиланганди. Минтақа олдида муҳим халқаро воқеа турибди: май ойи ўртасида унда Туркий давлатлар ташкилоти етакчилари саммити ўтказилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Май ойи ўртасида Туркистонда Туркий давлатлар ташкилоти етакчилари учрашиши режалаштирилган. Бугунги беқарор шароитда мазкур халқаро тадбир алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Ҳукумат ва ҳокимлик мазкур саммитни сифатли тарзда ташкил этишга катта эътибор бериши зарур.

Давлат раҳбари Наврўзга бағишланган халқ сайлида ҳам иштирок этди. Президент қозоғистонликлар билан мулоқотда бўлди, байрам дастурини томоша қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси