Қозоғистонда Astana AI Film Festival биринчи халқаро танловига аризалар
қабул қилиш бошланди. Унда бутун дунёдан ижодкорлар — жамоалар ҳам, якка
ижодкорлар ҳам иштирок этиши мумкин. Ёш ва малака бўйича чеклов йўқ. Ҳатто тил
ҳам муҳим эмас - фақат инглизча субтитрлар бўлса бас. Асосий
талаб - фильмлар тўлиқ сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда
яратилиши лозим. Яъни, сунъий интеллект асарни яратишда ёрдамчи восита эмас,
асос бўлиши керак. Фильм 10 дақиқадан ошмаслиги, тайёр видеоматериал тавсифи
билан бирга фестиваль платформасига юкланиши зарур. Эслатамиз, фестивалда
иштирок этиш учун 15 августга қадар www.taff.ai сайти орқали рўйхтдан ўтиш
талаб қилинади. Тадбир 28 сентябрдан 1 октябргача бўлиб ўтади. Ташкилотчилар 50
тадан зиёд мамлакатдан 3 мингдан ортиқ киши танловда иштирок этишини кутяпти.
Алмас Жали,
фестиваль ташкилотчиси:
- Биз учун фестиваль доирасида учта муҳим
мезон бор. Булар: сторителлинг, консепт ва кинематография. Яъни, бошқача айтсак, бу
қандай қилинган, кўринишлар
қандай берилган, сюжет ва мақсад қандай. Уулар бўйича финалга чиққан 25 та ишдан ғолиблар сараланади.
Иштирокчилар белгиланган вақтгача лойиҳаларни тайёрлашга улгуриши учун
танлов икки бўлим, бешта номинацияга бўлинган. Ишларни халқаро экспертлар,
режиссёрлар, продюсерлар ва креатив технология соҳаси вакиллари баҳолайди. энг
яхши ишларнинг 10 таси асосий секцияда, 15 таси очиқ секцияда аниқланади.
Айзатулла Ҳуссейн, лойиҳа ҳаммуаллифи:
- Биринчиси – мавзу
тоифаси, биз, аслини олганда, ижодкорлар
ўз фильмларини фестивалимизга мос тарзда яратишини
хоҳлаймиз. Айни
вақтда, "open
competition" деб аталадиган танлов ҳам мавжуд, бошқа фестивалларда иштирок
этган фильмлар ҳам бизга келиши, намойиш этилиши учун ҳам имконият яратдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

