Қозоғистон ва Франция музей соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Яқин
кунларда мутахассислар Францияда
малака оширади. Иккинчи Франция-Қозоғистон музей форуми
арафасида хорижий экспертлар делегациясининг
Алматига ташрифи давомида
шундай банот берилди. Меҳмонлар
маҳаллий санъат даргоҳлари фаолияти билан танишди,
реставрация, рақамлаштиришнинг нозик жиҳатларидан тортиб, замонавий бошқарув
стандартларини жорий этишгача бўлган турли соҳаларда тажриба алмашишни муҳокама
қилди.
Албер Наим, France Museums агентлиги вакили:
- Бизнинг асосий вазифамиз - кадрлар тайёрлаш ва музейшуносликдан тортиб сценографиягача модернизация қилишдан иборат. Галереяларнинг замонавий бўлишига, ташриф буюрувчиларнинг улкан оқимларини бошқаришга ёрдам берувчи барча жиҳатларни кўрсатамиз. Дастур матнларини хорижликларга мослаштиришни, сайёҳларни жалб қилишнинг самарали стратегияларини ўз ичига олади.
Себастен де Куртуа, Франциянинг
Қозоғистондаги элчихонаси маслаҳатчиси:
- Икки йил аввал Францияда, Осиё санъатлари миллий музейида Қозоғистоннинг тарихий меросига аталган кенг кўламли кўргазма намойиш қилинди. Бугун биз мазкур муваффақиятни ривожлантиришда давом этамиз. Ҳамкорлик Қозоғистон маданий объектларини дунё саҳнасида оммалаштириш, кўргазмалар, икки давлат мутахассислари ўртасида тўхтовсиз тажриба алмашиш каби бир қанча асосий йўналишларни ўз ичига олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

