Ашхободда халқаро медиа-форум ўтказилди

Ашхободда халқаро медиа-форум ўтказилди

29 мамлакат журналистлари ва сиёсатшунослари кўпформатли мулоқотни ривожлантириш ҳақида келишиб олди. Ашхободда онлайн-форматда халқаро медиа-форум ўтказилди. Учрашув иштирокчилари мазкур майдонча халқаро даражада ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашиш учун юксак даражада хизмат қилиши юзасидан умумий хулосага келди.

Мердан Газакбаев, Туркманистон давлат ахборот агентлиги раиси:

- Замонамиз воқелиги, ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиши, халқларимиз ўртасидаги чуқур ва тарихий алоқалар мамлакатларимиз ҳаёти хусусида маълумотлар алмашишни талаб қилади. Шу муносабат билан мазкур тадбирларда иштирок этишимиз ташкилотларимиз, иштирокчиларимиз ўртасида ишончли ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб умид қиламан. Шунингдек, Туркманистон ва иштирокчи давлатлар ўртасида ахборот алоқалари ривожланишига туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси