Ашхободда Туркманистон иқтисодий ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Ашхободда Туркманистон иқтисодий ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Ашхободда ўтказилган кўргазмада Туркманистон иқтисодий ютуқлари намойиш этилди. Тадбир мамлакат мустақиллиги кунига бағишланди. Меҳмонларга иқтисодиётнинг энергетика, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, текстиль, озиқ-овқат саноати каби асосий соҳаларига оид экспонатлар тақдим этилди. Асосий эътиборда нефть-газ сектори стенди бўлди, унда захираларни қазиб олиш ва қайта ишлаш суръати кўрсатилган. Тадбиркорлар, шунингдек, янги технологияларни қўллаш орқали яратилган маҳсулотларни ҳам намойиш этди.


Алтимурад Солтанов, тадбиркор:


- Бизнинг маҳсулот асосан пардозлаш-безак материаллари, ассортимент 15 турга яқин. Хос хусусиятимиз шундаки, аксарият қисми маҳаллий хомашёдан ишланган. Тоғдаги конлардан етказиб берилади. Ишлаб чиқаришга Европа технологияларини жорий қилдик, мазкур йўналишда улар яхши натижа беради, тажрибали мутахассислардан ўргандик. Яқин келгусида экспортни йўлга қўйишни режа қилганмиз.


Туркманистонда Мустақиллик кунига бағишлаб байрам концерти бўлиб ўтди


Республикада Мустақиллик кунида байрам концерти ҳам ташкил этилди. Саҳнада маданият ва санъат усталари мусиқий номерлар, рақс постановкаларини намойиш қилди, Туркманистон ютуқларига аталган композицилар ижро этилди. Бунда байрам фақта ўтмишга назар эмас, балки давлатнинг тинч тараққиёт ва ривожланиш сари йўлини тасдиқлаш эканлигига урғу берилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси