«UZBUILD - 2023» кўргазмасида Қозоғистон маҳсулоти намойиш қилинди

«UZBUILD - 2023» кўргазмасида Қозоғистон маҳсулоти намойиш қилинди

Йирик анжуманда улар махсус асбоб-ускуналарни ҳам тақдим этишди. Таъкидлаш лозимки, кўргазмага келтирилган материалларнинг кўпчилиги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди. Шунинг учун қўшни республикада маҳсулот талабга эга. Бундан ташқари, газоблок чиқарувчи Қозоғистон корхонасига Грузияда завод очиш таклифи билдирилди. Шунингдек, мамлакатимизнинг турли бетон плиталари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхонаси маҳсулоти Тошкентни ободонлаштиришда ишлатилади.

Илияс Бейсенбек, лак-бўёқ маҳсулотлари компанияси савдо менежери:

– Қозоғистондаги офисимиз Марказий Осиё бўйлаб маҳсулот сотилишини назорат қилади. Яъни Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон билан ҳам ишлайди. Мазкур кўргазмада брендлардан бирини тақдим этяпмиз. Ўзбекистонда 10 йилдан бери ишлаймиз. Мавжуд дилер-дистрибьютерлар тармоғини кенгайтирамиз. Янги дўстлар орттирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси