77-Канн кинофестивалида «София» Қозоғистон – Туркия фильми жаҳон премьераси бўлди. Ижодкорларнинг айтишича, картинада – инсон қалбига, даври, замони, ёши, жойи ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар барча инсонларда учрайдиган ҳиссиётларга назар солишга ҳаракат қилинган. Бош ролларни турк актрисаси Яна Рай ва фильм постановкачи режиссёри Тўлепберген Байсақалов ижро этган. Фильм Истамбулдаги Қора денгиз соҳилларида ва Қозоғистондаги овулда суратга олинган. Ушбу лента жорий йилнинг кузида кенг прокатга чиқиши режалаштириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.