Қозоғистон ва Сейшель ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Қозоғистон ва Сейшель ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Қозоғистон ва Сейшель ўртасида визасиз тартиб жорий этилади. Ташқи ишлар вазирлиги «Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида тегишли ҳужжат лойиҳасини эълон қилди. Муҳокама 28 августгача давом этади.

Шу тариқа, қўлида ҳар қандай типдаги паспорти бор икки давлат фуқаролари ҳеч қандай тўсиқларсиз келиб-кетиши, мамлакатлар ҳудудидан транзит орқали ўтиши, 30 кунгача виза расмийлаштирмасдан яшаши мумкин. Бу давлатларда бизнес юритиш, ишга кириш, ўқиш нияти туғилса – қўшимча рухсатнома олишлари керак. Шартнома имзоланиши Қозоғистон ва Сейшель ўртасида тиғиз ҳамкорликни янада кенгайтиради, ҳар қандай турдаги паспорт эгалари учун янги имкониятлар очади.

Эслатамиз, паспорт қуввати, яъни, давлат паспорти олган фуқароларнинг дунё бўйлаб қанчалик эркин ҳаракатлана олишини белгиловчи рейтингга кўра республикамиз 97 давлат ичида 53-ўринда. Қозоғистонликлар 39 давлатга визасиз бора олади, 52 давлатга эса кираверишда виза олиш имконияти яратилган.