Қозоғистонда Давлат
даромадлари қўмитаси маълумотларни қайта ишлаш маркази барпо этилади. Унда
солиқлар билан боғлиқ маълумотлар таҳлил қилинади. Шаффофлик ва самарадорлик
оширилади. Шу тариқа, Солиқ органи рақамлаштириш пешқадамига айланади. Ҳукумат
иқтисодга АI-технологияларни фаол жорий этяпти. СИ воситаларидан фойдаланадиган
Smart Data Finance солиқдаги қонунбузарликларни аниқлаш ва солиқ тўловчилар
рақамли профилини аниқлашга ёрдамлашади. Майдончага 70 тадан зиёд маълумотлар
манбаси уланган, йил охиригача улар сони юзтага етади. Миллий банк билан рўёбга
чиқарилаётган «Рақамли ҚҚС» лойиҳаси ва «Рақамли ипак йўли» ишга тушади. Шу тариқа, юк ҳаракатини,
йўлларга ва божхона постларига тушган юкламани кузатиб бориш мумкин.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Иқтисод ва
солиқда, рақамлаштириш ва бизнес юритишни соддалаштиришда сифатли ва мажмуавий
ечимлар талаб қилинади. Қозоғистон халқига Мактубида Президент иқтисоднинг
барча соҳаларини рақамлаштириш ва сунъий интеллект элементлари киритиш орқали
модернизациялаш лозимлигини кўрсатиб ўтди. Бу — стратегик вазифа. Барча
вазирликлар ўз соҳасини тўлақонли рақамлаштириши лозим. Рақамли трансформация
доирасида Давлат даромадлари қўмитаси давлат органларини рақамлаштиришда
байроқдор бўлиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

