Миллий банк маълум қилишича, автомобиль, маиший электр техникаси, озиқ-овқат ва кийим-кечакка ички талаб ошгани бунга сабаб бўлган. Иқтисодиётнинг реал секторида ўсиш 2,7 фоизни кўрсатган, хизматлар соҳасида эса у 5 фоизга тенг. Февраль ойида истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли кўпайган. Шунингдек, қурилиш соҳасида кўпхонадонли тураржойларни фойдаланишга топширишда ҳам ўсиш кузатилган. Чакана товар айланмасининг ижобий динамикаси барқарор ички талаб сақланиб қолаётганидан далолат беради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси