Аҳоли даромадини ошириш чора-тадбирлари маълум қилинди

Аҳоли даромадини ошириш чора-тадбирлари маълум қилинди

Янги саноат кластерлари яратиш, кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва микрокредитлашни ривожлантириш. Ҳукумат аҳоли даромадини ошириш дастурига қаратилган қатор чора-тадбирлар маълум қилинди. Дастур 2025 йилгача мўлжалланган. Режалар хусусида вазирлар ўз фикрларини билдирди. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров жаҳонда юзага келган иқтисодий вазият ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, сўнгги йил давомида оддий қозоғистонликларнинг меҳнат даромади салкам 11 фоизга пасайган. Шу билан бирга, ижтимоий тўловлар улуши ортган. Таҳлил натижалари ҳисобга олинган ҳолда қатор устувор вазифалар белгиланди. Дастурни рўёбга чиқаришда ишчи ёшларни кўллаб-қувватлаш, ижтимоий заиф аҳолини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бюджет ходимлари, врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва педагоглар маоши оширилади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш кўзда тутилган.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:

- Тадбирларни рўёбга чиқариш 2025 йилга бориб қуйидаги мақсадли индикаторларга эришиш имконини беради: ялпи ички маҳсулотда меҳнатга ҳақ тўлаш улуши 34,5 фоизга; умумий даромадда меҳнат фаолиятидан олинган даромад ҳажми 76,2 фоизга етади; яшаш учун зарур энг кам даромад олаётган аҳоли улуши 5,2 фоиз; ишсизлик даражаси 4,7 фоизгача пасаяди, 2 миллион иш ўрни яратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси