Уруш иштирокчиси ҳақида китоб чоп этилди

Уруш иштирокчиси ҳақида китоб чоп этилди

«Мардлик - мангулик». Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Шукир Еркинов ҳақида китоб чоп этилди. Ёзувчи Тўлеген Жанабаев қозоқ паҳлавонининг жасоратларини ёш авлодга ҳикоя қилди. 18 ёшида урушга йўл олган бўз йигит қон кечди, жон бериб, жон олди. Разведкачи жасоратлари учун уч марта «Шуҳрат» ордени билан мукофотланган. Шукир Еркинов 1945 йилда душман аскарлар ўтирган уйга битта ўзи бостириб кирган ва 25 тасини асир олган.  

Тўлеген Жаңабайули, ёзувчи: 

- Иккита асирни дивизияга олиб келди. Улар қаерда қандай душман аскарлари борлиги ҳақида маълумот берган. Бу унинг Ғалаба арафасидаги сўнгги жасорати эди. Бунинг учун 1-даражали «Шуҳрат» ордени берилди. Ажойиб жасорат кўрсатган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси