Адриан Маннарино финалга чиқди

Жаҳоннинг 34-ракеткаси Адриан Маннарино Астанадаги ATP 250 турнирида финалга чиқди. Француз ўйинчиси ярим финалда ATP рейтингида 58-поғонада турган австриялик Себастьян Офнер устидан 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кортда биринчи марта учрашган рақиблар беллашуви бир соатдан зиёд давом этди. Astana Open турнирининг якуний ўйинида Маннарино америкалик Себастьян Корда билан беллашади. Таъкидлаш лозимки, француз спортчиси аввал ҳам ATP 250 Astana Open турнирида финалгача чиқа олган. 2020 йилда у австралиялик Жон Милмандан мағлуб бўлган. Маннарино Астанадаги ўйин ўзи учун муҳимлигини, финал учрашувини сабрсизлик билан кутаётганини билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.