Қозоғистонлик томошабинлар комедияларни хуш кўради. Томоша қилиш учун картина танлаётганда мухлислар кўпроқ ушбу жанрга эътибор қаратади. Мамлакат кинемотографлари томошабинлар талабини ҳисобга олган ҳолда, ҳужжатли, тарихий ва анимацион картиналарни суратга олишда давом этмоқда. Биргина «Казахфильм» киностудияси мустақилликнинг 30 йили давомида 600 дан зиёд фильмни тақдим этди. Ташкилот яқин келажакда яна 5 та янги картина намойиш қилинишини билдирди.
Айдархан Адилбаев, Шакен Айманов номли «Қозоқфильм» вице-президенти:
- Бизда мотивация берувчи фильмлар кам. Ғарбда ишланган ибрат қолипи тўғрисидаги фильмларни томоша қилишга кўникканмиз. Лекин ҳозирда айнан шу йўналишда иш юритиш режалаштирилган. Айнан Қозоғистон мисолида. Тадбиркорлар, спортчи ва олимларимиз ҳаёти асосида. Бундай фильмлар ёшлар учун жуда фойдали бўлади, чунки улар қаҳрамонлар ёнгинамизда яшаётганини тушуниб етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси