Туристик зоналар назоратдан ўтказиляпти

Туристик зоналар назоратдан ўтказиляпти

Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳукумат мамлакатдаги дам олиш зоналарини текширишга киришди. Бош вазир ўринбосари Ермек Кўшербаев Қўнаев шаҳридаги Қапшағай сув омборини бориб кўрди. Энг оммавий дам олиш масканларидан бирида 2025 йилнинг биринчи ярмида 860 минг одам дам олди. Минтақада 140 та туристик объект, шу жумладан, 8 та коммунал пляж бор. Бош вазир ўринбосари объектлар аҳволи, пляж ва йўл инфратузилмаси, санитария шароитлари, шошилинч хизматларнинг ҳолати билан танишди. Бош вазир ўринбосари минтақа ҳокимлигига кузгача шиморлий пляждаги ишларни якунлашни топширди. Ермек Кўшербаев Алакўл соҳилидаги туристик инфратузилмаларни ҳам кўрикдан ўтказди. Санитар аҳвол, ободонлик ва хавфсизликка алоҳида эътибор берилди. Эслатамиз, Алакўлда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди. Абай вилояти бюджетидан бунинг учун 650 миллион тенге ажратилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси