V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига билетлар сотиляпти

Атиги бир ойдан сўнг Қозоғистон пойтахтида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бошланади. Миллий услубдаги номадлар беллашувларини ўз кўзи билан кўришни истаганлар ҳозирнинг ўзида билетлар онлайн ёки шаҳар кассаларидан сотиб олиши мумкин. 6 августдан бошлаб анжуман очилишига ҳам, барча мусобақаларга ҳам билет олиш мумкин. Ташкилотчилар таъкидлашича, 5 ёшгача бўлган болалар ва имконияти чекланганлар учун кириш бепул. Анжуман очилишида машҳур артистлар, шу жумладан, Димаш Қудайберген иштирок этади. Эслатамиз, этноспорт бўйича халқаро беллашувларда 89 давлат атлетлари қатнашади. 21 спорт тури, шу жумладан, қозоқча кураш, кўкпар, аудариспақ, жамби ату ва бошқалардан беллашувлар ўтади. Қозоғистонликлардан ташқари, ўйинларни томоша қилиш учун 100 минг нафардан зиёд хорижлик меҳмон келиши кутиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси