Қозоғистон иқтисодий ривожланиш борасида сўнгги 6 йил ичида салмоқли натижаларга эришди. Мамлакат Бош вазири ўз мақоласида Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлиги даврида республиканинг иқтисодий ривожланишини таҳлил қилди. Шу жумладан, ўтган йили ЯИМ 288 миллиард долларни ташкил қилди. Нохомашё соҳалар мамлакат ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. 2024 йилнинг ўзида 1,3 триллион тенге қийматга эга 180 та инвестициявий лойиға рўёбшга чиқарилди. Президент топшриғига кўра нефть-газ химияси фаол ривожлантириляпти. Полимерлар, композит материаллар ва реагентлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Атирау вилятида пропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Сўнгги 6 йил давомида келтирилган 130 миллиард доллар бевосита хорижий инвестицияларнинг ярмидан зиёди қайта ишлаш саноатига киритилди. Натижада, мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар экспорти ортди ва ўтган йили 29 миллиард долларни ташкил қилди.
Йирик транспорт-логистика лойиҳалари ҳам мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиляпти. 2019 йилдан буён денгиз транспорти ёрдамида юк ташиш 20 фоизга ошди. Шу билан бирга, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Қозоғистон маҳсулоти экспорти 12 марта, транзит ҳажми олти марта кўпайди. Бундан ташқари, Қозоғистон IT-хизматлари экспортини кенгайтиряпти. Бу йўналишда мамлакат Марказий Осиёда пешқадамлик қиляпти. Сўнгги беш йил ичида инновациявий маҳсулот ҳажми икки марта - 1,1 триллион тенгедан 2,4 триллион тенгегача кўпайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

