Алматы – хусусий инвестициялар бўйича пешқадам

Алматы – хусусий инвестициялар бўйича пешқадам

Алмати – Қозоғистонда хусусий инвестициялар бўйича пешқадам. 2022 йилнинг 9 ойи давомида ушбу кўрсаткич 22 фоизга ортди. Шаҳар ҳокими Давлат раҳбарига ўтган давр мобайнида мегаполисдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт бўйича ҳисобот берди. Ербўлат Дўсаев тадбиркорлар фаоллиги тикланганини таъкидлади. Ўрта ва кичик бизнес субъектлари сони 37 фоизга ошган. Шаҳар ҳокими Қосим-Жўмарт Тўқаевга Алматини 2025 йилгача ривожлантириш режаси ва 2040 йилгача бўлган шаҳар бош режаси тўғрисида маълумот тақдим этди. Учрашув якунларига кўра, президент иқтисодиётни диверсификациялаш ҳамда мегаполис инфратузилмасини модернизациялаш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси