КТК нефть жўнатишни анча камайтирди

КТК нефть жўнатишни анча камайтирди

Каспий трубопровод консорциуми Қозоғистондан Россия орқали нефть жўнатишни анча камайтирди. КТК матбуот хизмати маълум қилишича, Тенгиз конида ремонт ишлари бошланиши ва Қашағандада нефть қазиб олиш камайиши оқибатида «Тенгиз – Новороссийск» трубопроводи орқали «қора олтин» жўнатиш ҳажми ҳам авалгидан анча оз. Енержи Монитор маълум қилишича, август ойи бошидан буён Қозоғистонда нефть қазиб олиш кунига тахминан 13-15 минг тоннага пасайиб боряпти.

ОПЕК+ ташкилоти давлатлари сентябрь ойидан умумий нефть қазиб олиш ҳажмини 100 минг баррелга кўпайтириши мумкин. Бу у қадар катта ўсиш эмас. Қозоғистон ОПЕК+ доирасида келгуси ойда суткасига бир миллион 710 минг баррель маҳсулот чиқара олади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.