Халқаро олий таълим даргоҳи очилади

Халқаро олий таълим даргоҳи очилади

Улитау вилоятида халқаро техник университет очилади. Минтақа ҳокими Берик Абдиғалиулининг маълум қилишича, талабалар халқаро стандартдаги диплом олади. Бунинг учун таълим даргоҳига малакали хорижлик мутахассислар жалб этилади. Шу кунларда тегишли вазирлик эҳтимолий ҳамкорлар билан музокара юритаяпти.

Берик Абдиғалиули, Улитау вилояти ҳокими:

- Техник ва IT ихтисослари бўйича талабалар таълим олади. Битирувчилар хорижда ҳам тан олинадиган дипломга эга бўлади. Янги олий таълим даргоҳи очилгач, вилоятдан, бутун Қозоғистондан талабалар келиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманоа таржимаси