Миллий гвардия Наврўз шарафига спорт мусобақалари ўтказди

Миллий гвардия Наврўз шарафига спорт мусобақалари ўтказди

Бугун, Наврўзнома ўн кунлигининг 7-кунида Қозоғистонда миллий спорт куни нишонланади. Қозоқ халқининг кўкпар, тўғизқумалақ, қозоқча кураш каби миллий ўйинлари дунё миқёсида машҳур. Байрам муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий қисмида ҳарбий-спорт эстафетаси ўтказилди. Беллашув иштирокчилари кучи, чаққонлиги, жамоа руҳини кўрсатди. Улар ҳарбий маҳоратини ва миллий спорт турларини қанчалик яхши эгаллашганини намойиш қилди. Автоматни бўлаклаш ва йиғиш, гуруҳ бўлиб югуриш, арқон тортиш, тош кўтариш бўйича мусобақа қилишди.


Адилет Муратов, рота командири ўринбосари:


Бугун биз гвардия аскарлари ҳарбий тайёргарлигини ошириш, жамоани жипслаштириш учун оммавий спорт тадбири ўтказдик. Аскарлар маҳоратини кўрсатди.


Берик Мусилимов, жанговар тайёргарлик бўлими катта мутахассиси:


– Сунқар, Қайсар, Арлан каби жамоалар мана шу беллашувларда қатнашди. Аскарлар яхши тайёрланди. Аъло натижалар кўрсатди.


Абдумалик Сарманов таржимаси