Cirque du Soleil Қозоғистонга янги постановка олиб келди

Cirque du Soleil Қозоғистонга янги постановка олиб келди

Қозоғистонга афсонавий Cirque du Soleil яна ташриф буюрди. Ноёб шоу учун Канаданинг Монреал шаҳридан икки юк самолётида 200 тоннага яқин ускуналар, декорациялар ва либослар келтирилди. Унда ҳайвонлар йўқ, томошаларда асосий эътибор мураккаб акробатик номерлар ва ҳиссиётга бой театр спектаклларига қаратилган. Труппада 25 мамлакатдан келган артистлар ва техниклар бор.


Жани Малле, Cirque du Soleil расмий вакили:

- "Cirque du Soleil"даги вазифамиз — бутун дунё бўйлаб одамларда ҳис-туйғуларни уйғотиш, тасаввурни тўлқинлантиришдан иборат. Шунинг учун йил бўйи гастролларда бўламиз. Янги мамлакатни кашф этиш, Қозоғистонга гастроль шоуси билан келиш бу вазифамизга тўла мос келади. Бу ерда бўлганимиз, янги аудитория билан учрашганимиздан жуда мамнунмиз. Биринчи марта тўлиқ гастроль шоуси билан келдик. 2017 йилда эса EXPO 2017 учун махсус тадбирда қатнашганмиз.

Ҳар бир янги постановка учун санъаткорлар уч йилга яқин вақт сарфлайди. Бу сафар таниқли циркчилар қозоғистонликларга ҳашаротлар дунёси ҳақида ҳикоя қилувчи OVO шоусини олиб келди. Саҳнада 53 нафар санъаткор, саҳна ортида яна 50 нафар мутахассис ишлайди. 2009 йилдаги премьерадан буён спектакль 40 тадан кўпроқ мамлакатида намойиш этилди. Қозоғистонда жами 14 та томоша режалаштирилган, 11 июндан бошлаб цирк гастроллари Алматида давом этади.


Артур Дудов, Cirque du Soleil артисти:


- Бир неча кунимиз репетициялар давом этди. Реквизитларни ўрнатдик. Улкан ҳажмдагиларини ҳам саҳнага қўйдик. Ҳавода ҳаракатланадиган реквизитларини тайёрладик. Шоумиз ҳашаротлар ҳақида эканлигини аллақачон эшитгандирсиз. Демак, бугун ҳашаротлар сизни ҳайратда қолдиради. Агар Дю Солей цирки фақат болалар учун деб ўйламанг, шоу катталарни ҳам ҳайратда қолдиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.