Шимолий Қозоғистон вилоятида Улуғ Ватан уруши тўғрисида бадиий фильм суратга олиняпти. «Қора қиз» деб аталган бир ярим соатлик картинанинг кўп қисми Петропавловск ўрмонларида тасвирга туширилади. Лентанинг сценарий муаллифи ва режиссёри – кинодраматург, Қозоғистон халқ артисти Талғат Теменов. Картина премьераси келаси йил баҳорига мўлжалланган.
Жўмарт Зейнабил, режиссёр ассистенти:
– Уруш ҳам, бирор инсон ҳам севишган юраклар қовушишига моне бўла олмайди! Ота линияси ҳам бор. У ўғлининг ортидан урушга боради, уни ахтаради, ниҳоят учратганида эса бир оғиз сўз айтолмай жон беради.
Ерлан Қулмурзин, актёр:
- Қаҳрамонимнинг исми Асқарбек, оддий қишлоқ йигити, уруш йилларида фронтга чақирилади, жасорат кўрсатади. Ушбу фильмда оғир саҳналар жуда кўп, ҳозирча ҳамма сирни очмайман, томошабинга қизиқ бўлишини истайман.