Қозоғистонлик ёзувчилар асарлари Анқарада бўлиб ўтган 16-китоб кўргазмасида тақдим этилди. Тадбир доирасида Жамбил Жабаевнинг «Кўр-ўғли» поэмаси, ёзувчи Нурғали Ўразнинг «Қазиғурт ҳикоялари» ва шоир Бауржан Қарағизулининг китоблари презентацияси ўтди. Улар турк тилига таржима қилинган.
Малик Ўтарбаев, таржимон:
- Жамбил Жабаевнинг «Кўр-ўғли» поэмаси турк дунёсининг бебаҳо жавоҳири бўлиб қолади. У илк марта турк тилига таржима қилинда. Анқарадаги кўргазмада қатнашганимиз ва адабиётимизга бўлган улкан қизиқиш юксак ютуғимиз бўлди, дея оламан. Мустақиллик туфайли биз кўплаб илмий изланишларни, чуқур тадқиқотларни амалга оширяпмиз. Энг муҳими – бой маданиятимизни дунё эътиборига тақдим этяпмиз.
Нурғали Ўраз, ёзувчи:
- Китоб кўргазмаси биз учун маънавий байрам. Кўп йиллардан буён турк ёзувчилари билан тиғиз мулоқотдамиз. Уларнинг асарларини Қозоғистондаги мухлислари учун таржима қиламиз, улар ҳам бизникини туркчага ўгиради. Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Қазиғурт ҳикоялари» турк тилида чоп этилди.
Кўргазмада 100 мингта атрофида китоб тақдим этилди. 350 дан зиёд ёзувчи, 200 нашриёт вакиллари қатнашди. Туркия парламенти спикери Мустафа Шентўп таъкидлагани каби, мазкур маданий тадбир икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик кенгайишига хизмат қилади.
Мустафа Шентоп, Туркия парламенти спикери:
- Ушбу кўргазмада қардош қозоқ халқининг ёзувчилари қатнашаётгани биз учун шараф. Бундай тадбирни ўтказиш ҳар қандай шаҳар учун муҳим. Анқара учун ҳам. Шаҳарда китобхон ёшлар жуда кўп. Ахир бизда 22 олий ўқув юрти, 300 минг талаба бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси