8-синф ўқувчилари Рамазан Амре ва Симбат Барсағази яратган илмий лойиҳа дунёнинг ёш ракетасозлари яратган ишлар орасида энг яхши деб топилди. Ёш муаллифларнинг ноу-хау ғояси квант технологияларини жорий этиш асосига қурилган.
Рамазан Амре, 8-синф ўқувчиси:
- Айни пайтда биз қандайдир квант инқилоби давридамиз, кўплаб квант лойиҳалар юзага келмоқда ва ривожланяпти, квант технологиялари даври келди: квант интернет даври ҳам, ушбу лойиҳалардан кўпчилиги гипотеза ва назария жиҳатидан рўёбга чиқарилган.
Ўртача олиб қаралганида, ўқувчилар ғоядан тортиб, лойиҳани амалга оширишгача бир ойдан кўпроқ вақт сарфлаган. Жамоавий иш туфайли болалар ракеталарнинг тўлиқ сериясини яратди, улар ёрдамида келажакда фазода фойдали қазилмалар олинади ва Ерга етказилади.
Раимбек Абилбек, 11-синф ўқувчиси:
- У ерда бунақаси йўқ, тўхташни истасангиз, тўхтайсиз, бироқ катта тезликда ҳаракат қиласиз. Койпер белбоғида илгари силжиш учун болалар реактив ҳаракат тамойилидан фойдаланган. Улар буни ракетасозликда ўзлаштирган, коммуникация методларини ҳам. Само жисмларининг жойлашган ўрнига қараб мўлжал олишни ўрганган.
Ёш кашфиётчилар келгусида ҳам лойиҳа фаолияти билан шуғулланишни кўзлаган. Яқин кунларда келажак самолётлари тақдим этилди. Бир ҳафтадан сўнг ўқувчилар Бишкекдаги илмий форумда, сал кейинроқ эса ракетасозлик бўйича беллашувларда иштирок этади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси