Чехия давлат экспорт-суғурта компанияси ва Чехия экспорт банки билан имзоланган ҳужжатларда ҳамкорлик асослари баён этилган. Компаниялар Чехия ва Қозоғистон ўртасида савдо ҳажми, инвестиция оқими ошишига хизмат қилади. Тараққиёт банки давлатлар орасидаги 150 миллион еврогача бўлган битимларда кафил ёки қарз берувчи вазифасини бажаради. Шунингдек, дастурлар ва молиявий имкониятлар орқали давлатлар, корхоналар, тадбиркорлар ўртасида савдо ва бошқа иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси