Қозоғистонда хусусий тадбиркорлар сони 25 фоиздан зиёдга ўсди

Қозоғистонда хусусий тадбиркорлар сони 25 фоиздан зиёдга ўсди

Қозоғистонда хусусий тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Йил давомида улар 25 фоиздан зиёд кўпайди. 1 ноябрга келиб мамлакатдаги кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,5 миллионга етди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич. Тадбиркорлар асосан савдо ва авторемонт соҳаларида иш юритяпти. Бу йўналишларда йилига 40 фоизлик ўсиш кузатилди. Шу билан бирга хусусий тадбиркорлар ишлаётган соҳалардан қишлоқ ва балиқ хўжалигини, кўчмас мулк савдосини кўрсатиш мумкин. Бир йил ичида давлат бошқаруви, мудофаа ва ижтимоий таъминотда улар сони анча ортди. 

Нурлан Сакуов, ижрочи котиб, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви аъзоси:

- Экспертлар бу йўналигдаги ўзгаришларни ҚҚС тўлаш даражаси пасайиши билан боғлаяпти. Ҳукумат Қозоғистонда бизнес-иқлимни яхшилаш, бизнес юритишни осонлаштириш учун кўп ишларни амалга оширяпти. 1 январдан бошлаб ҚҚС учун рўйхатга ўтиш талаби 30 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичидан 20 минг ОҲК гача пасайтирилди. Бизда тадбиркорликни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган жуда кўп дастурлар мавжуд. Уларнинг ҳаммаси ривожланиш учун. 2030 йилгача кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш концепцияси яратилган, молиявий ва номолиявий чора-тадбирлар бу мақсадга хизмат қилади. 

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда энг кўп сонли тадбиркорлар Алматида ишлаяпти. Пешқадам учликда Туркистон вилояти ва Астана ҳам бор. Энг кам кичик бизнес субъектлари Улитау, Шимолий Қозоғистон ва  Павлодар вилоятларида рўйхатга олинган.

Нурлан Сакуов, ижрочи котиб, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви аъзоси:

- Янгидан ташкил этилган икки вилоят хусусида Атамекен аввал ҳам маълумот берган. Умуман олганда, ҳар бир минтақанинг иқтисодий устуворликлари мавжуд. Бизнес юритиш учун жозибадор соҳалари ҳам. “Атамекен” бу борада ҳокимликлар билан бирга минтақавий дастурлар ишлаб чиқишни таклиф қилади, минтақавий дастур биринчи навбатда айнан устувор йўналишларни жадал ривожлантиришга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси