Алматида сакура гуллади

Алматида сакура гуллади

Алматида сакура гуллади. Шаҳар аҳли ва меҳмонлари мегаполиснинг Ботаника боғидаги япон олчаларини томоша қилишга шошилмоқда. Чунки табиатнинг бу мўъжизаси атиги 10 кун давом этади.


Светлана Набиева, Ботаника боғи Дендрология бўлими катта илмий ходими:


- Бу дарахт гулларини кўриш имкони бўлган сўнгги кунлар ўтяпти. Японлар тили билан айтганда, бу дарахт гули ҳаёт каби жуда чиройли ва жуда тез ўтиб кетади.


«Қозоғистон сакураси» номини олган афлатуния ўсимлиги ҳам гўзаллик шайдоларини лол қолдиради. Нозик гуллари бор бу ўсимлик Қизил китобга киритилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси