Ҳукумат ҳаракат хавфсизлигини муҳокама қилди

Ҳукумат ҳаракат хавфсизлигини муҳокама қилди

Йил бошидан буён йўл фалокатлари сони анча ортган. Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов маълум қилишича, транспорт воситаларининг техник ҳолати етарлича назорат қилинмаётгани ҳам бунга сабаб бўлмоқда. Техник кўрик станциялари операторларининг автотранспортни маромида текширмаганлик учун жавобгарлигини ошириш зарур. Сўнгги 4 йилда техник регламентга мос бўлмаган транспорт учун 100 мингдан зиёд ҳайдовчи жаримага тортилди.

Марат Ахметжанов, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири:

– Техник кўрик марказларини очишга бўлган талаблар юмшатилди. 2016 йилдан уларни ишга тушириш учун шунчаки маълумот юбориш кифоя. 2018 йилдан давлат назорати бекор қилинди. Натижада, қалбаки талонлар берила бошланди. Коррупцияга қарши хизмат 600 миллион тенге умумий қийматга эга 350 мингдан зиёд шундай ҳужжат сотган уюшган жиноий гуруҳ ишига нуқта қўйди.

Абдумалик Сарманов таржимаси