Қозоғистон қондошларга бепул таълим беришга тайёр. Қўшни Ўзбекистондан ташриф буюрган қондошлар республикамизнинг 7 та олий ўқув юртида таълим олиши мумкин. Тошкентда ўтказилган учрашувда ана шу масала муҳокама қилинди. Қозоғистон университетлари тарихий ватанда таълим олиш имкониятини мунтазам тақдим этиб боради. Хориждаги қозоқларга давлат грантлари бўйича 4 фоизли квота кўзда тутилган.
Серикбай Усенов, Ўзбекистон Республика Қозоқ маданият маркази раиси:
– Бизда, масалан, 128 та олий ўқув юрти бор, уларда кўплаб ёшлар билим олади. Болаларимизни хорижга юборишга ҳам ҳаракат қиламиз. Қозоғистоннинг 7 та университети ёшларни таклиф этаётганидан мамнунмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.