Алматида онкологик касалликларни даволовчи янги ускуна ишга туширилди

Алматида онкологик касалликларни даволовчи янги ускуна ишга туширилди

Қозоғистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб онкологик касалликларни даволашнинг рақамли инновациявий тизимида фойдаланила бошланди. Терапия давомида зарарли ўсмаларнинг ўзини нурлантириш усулидан фойдаланилади. Мутахассислар жараённи кузатиб туриш имкониятига эга. Тизим янгидан пайдо бўлган ўсмаларни нишонга олиш ва нур йўналишини автомат тартибда ўзгартиришга имкон берувчи чизиқли тезлатувчига интеграция қилинган. Бу са соғлом тўқималарга зарар етмаслигини таъминлайди. Усул касаллик ўтиб кетган беморларда ҳам самарасини беради. Таъкидлаш лозимки, жаҳоннинг етакчи онкомарказларида ҳам мазкур усулдан фойдаланилади.

Евгений Ишкинин, «Алмати Онкология маркази» Хўжалик юритиш ҳуқуқига эга давлат коммунал корхонаси нурланиш терапияси бўлими мудири:
- Бу ускуна атрофидаги тўқималарга зарар етказмаган ҳолда ўсма турган жойни катта куч билан нурлантириш имкониятини беради. Натижада, ўсма бартараф этилади, беморнинг умри узаяди, саломатлиги сақлаб қолинади. Шуни ҳам айтиш керакки, ускунада ўзига хос сунъий интеллект ишлатилади, у мутахассисларга зарарланган жойни кўриш, аниқлаш, юқори доза билан зарур нуқтага зарба беришда ёрдамлашади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.