Олимпиада-2022 кундалиги

Олимпиада-2022 кундалиги

Пекинда ўтаётган Қишки Олимпиадада қозоғистонлик спортчи Ақмаржан Қалмурзаева 11-ўринни олди. Фристайл-акробатика устаси биринчи уринишда ноқулай тушди. Иккинчисида техник хато юз берди. Эслатамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Жанбўта Алдабергенова финал босқичга ўта олмаганди.

Ақмаржан Қалмурзаева, Фристайл-акробатика бўйича қозоғистон Олимпиада терма жамоаси аъзоси:

- Барча ишқибозларимга миннатдорчилик билдираман. Минг афсус, фақат 11-ўрин олдим.

Таъкидлаш лозимки, мусобақаларнинг 12-кунида қозоғистонликлар яна икки беллашувда қатнашади. Чингиз Ракпаров чани иккикурашида қатнашади. У трамплиндан сакрайди ва 10 километрли пойгада иштирок этади. Шерзод Хаширбаев эркаклар ўртасида фристайл-акробатикада куч синайди. Эслатамиз, Пекин Олимпиадасида Қозоғистоннинг 34 спортчиси иштирок этяпти. Қишки ўйинлар 20 февралгача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси