20 ноябрь бутун дунёда Болалар куни

20 ноябрь бутун дунёда Болалар куни

20 ноябрда бутун дунёда Болалар куни нишонланади. БМТ Бош ассамблеяси 1954 йилда шундай қарор қабул қилган. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг учдан бир қисмини - 6 миллион 800 минг нафарини болалар ташкил қилади. Қозоғистон  уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилади. Республика қатор халқаро шартномаларни ратификация қилган. Мамлакатда Бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил лавозими бор. Спорт ва соғлом турмуш тарзига қизиқишни кучайтириш мақсадида ўқувчиларнинг 80 фоизи қўшимча таълим олади. 2025 йилга бориб спорт тўгаракларига қатнаётганлар ҳиссасини 50 фоизга етказиш кўзда тутилган. Таълим даргоҳлари хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Мактаблар жадал бошқарув марказига уланаяпти, уларда «хавотир тугмачалари» ўрнатиляпти.

Едил Ўспан, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири ўринбосари:
- Давлат сиёсатининг асосий устуворликлаоридан бири – болалар фаровонлиги ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунинг учун мамлакатимиз болаларни муҳофаза қилишга доир 15 та халқаро ҳужжатни имзолаган. Ёш авлод яшаш сифати халқаро стандартлар даражасига чиқиши учун тизимли иш олиб бориляпти. Унинг рўёбга чиқариш механизмлари белгиланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.