Жорий йилда Астанада ТЭЦ-3 фойдаланишга топширилади. Объектдаги ишлар 90 фоиз бажарилган. 4 та газ қозонхонаси навбат билан ишга қўшилади. Натижада, пойтахтда яна соатига 440 гигакалория олиш имконияти пайдо бўлади. Бош вазир Алихан Смаилов мазкур объектни кўздан кечирди ва уни ўз вақтида ишга туширишни топширди. Сўнгра у «Турон» ва «Жанубий-Шарқ» газ иссиқлик станцияларига ташриф буюрди. Уларнинг ҳар бири соатига 350 гигакалория энергия беради. «Жанубий-Шарқ» станцияси чап соҳилни тўла таъминлаши мўлжалланган. Янги объектлар кичик қозонхоналар билан таъминланган. Бу эса табиий газни тежаш имкониятини беради. Айни вақтда, мазкур ускуналар дизель ёрдамида ҳам ишлайди. Умуман олганда, ТЭЦ ва иккита газ қозонхонаси туфайли иситиш мавсумида энергия профицити кузатилади. Аммо янги қувват манбалари қурилиши давом этади. Келгуси йилда ҳам бир қанча газ қозонхоналари бунёд этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси