ОТБ: 2025 йилда Қозоғистон иқтисодиёти барқарор ўсишга эришади

ОТБ: 2025 йилда Қозоғистон иқтисодиёти барқарор ўсишга эришади

ОТБ жорий йилда Қозоғистон ЯИМ 4,9 фоизга ўсишини башорат қилди. Молиявий тузилманинг янги ҳисоботида келтирилишича, мамлакатда иқтисодий ўсиш жадаллашувига 2025 йилда Тенгизда Future Growth Expansion лойиҳаси ишга туширилиши натижаси ўлароқ кутилаётган нефть қазиб олиш оширилиши сабаб бўлади. Экспертлар фикрича, суръатни сақлаб қолиш учун республикада молиявий давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш ва бюджет бошқаруви сифатини ошириш зарур. Ушбу чоралар, шунингдек, хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган тузилмавий ислоҳотлар иқтисодиётнинг ташқи таъсирларга қарши туриш қобилиятини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, аналитиклар Қозоғистонда инфляция пасайишини кутмоқда. Улар фикрича, қатъий пул-кредит сиёсати ва барқарор алмашув курси нарх-наво ўсишини бир хилда тутиб туришга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси