Алматида қўғирчоқ театрлари халқаро фестивали ўтказиляпти. Республика куни шарафига ташкил қилинган анжуманда Польша, Грузия, Болгария, Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 150 нафар қўғирчоқбозлар ва 14 та театр труппаси ташриф буюрди ва энг яхши постановкаларни намойиш қилишди. Ҳар бир жамоанинг репертуарида бир қанча спектакль мавжуд. Ташкилотчилар мазкур кенг қамровли тадбирга икки йил тайёрланишди. Дунёнинг ярмини кезиб чиқишди, тажриба тўплашди, сўнгра Қозоғистонда фестиваль ўтказишга жазм қилишди. Таъкидлаш лозимки, 80 йилдан зиёд давом этаётган фаолияти давомида давлат қўғирчоқ театри ХХР, Туркия, Чехия, Япония, Тожикистонда ўтказилган халқаро анжуманларда қатнашди.
Еркебулан Қабдил,
Алмати шаҳар давлат қўғирчоқ театри бадиий раҳбари:
- Шундай бир кун
келди-ки... Биз тажриба тўпладик, энди биз театримизда фестиваль ташкил қилишга
ҳозир эдик. Туркия, Польшадан меҳмонлар келишини кутдик. Энг яхши спектакллари
билан. Ўзбек театри ҳамиша қизиқарли бўлган. Биз ҳар вақт унинг Шарқ театри
эканлигига урғу берганмиз. Улардаги барча қўшиқлар, рақслар миллий услубда. Сўнгра
биз Польшани кўрамиз, деб умид қиламиз. Уларнинг спектакллари жуда қизиқ
дейишади. Бу иш Польшада қандай ташкил қилингани, спектакллар қандай ўтиши қизиқ.
Ўз постановкаларида соҳа усталари турли усуллар, техника воситаларидан фойдаланади. Классик қўлбола қўғирчоқлардан тортиб мультимедиа воситаларига саҳнадан ўрин олган. Ўзбекистонлик актёрлар ижоди чегара билмаслиги, фестиваль қўғирчоқ санъати дунёсида катта воқеага айланганини таъкидлашди.
Санжар Исмаилов,
Актер Ферганского кукольного театра:
- Шахсан мен учун
янгиликлар манбаи бўлди, танишлар орттиряпмиз. Фикр алмашяпмиз. Тажриба
алмашяпмиз. Ҳар хил давлатлардан келдик, бу ерда биргамиз. Шу нарсани ташкил
этганларингиз учун катта раҳмат.
Ҳаммаларингизга!
Фестиваль 24 октябрда тугайди. Ҳакамлар энг яхши режиссёр, қўғирчоқбоз, актёрлар ансамблини аниқлайди. Анжуманда мастер-класслар ва лекциялар ҳам ташкил қилинди. Иштирокчилар фикрича, мазкур тадбир халқаро даражада соҳага эътиборни кучайтиради, қўғирчоқлар дунёси барча учун яқин бўлиши, илҳом беришига ёрдамлашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.