Қозоғистон педагоглари хориждаги етакчи илм даргоҳларида малака оширади. 50 нафар алматилик ўқитувчи янги ўқув йили бошида Финляндия ва Эстонияга йўл олади. Мамлакатимиз ва хориж экспертлари иштирокида ташкил қилинган август таълим форумида маълум қилинишича, 2023 йилдан инклюзив таълим бўйича педагоглар учун малака оширишга қаратилган махсус дастур рўёбга чиқарилади. Дастурда коллеж устозлари ҳам иштирок этади. Асосий эътибор касб-ҳунар таълим масканларида дуаль таълим тизимини йўлга қўйишга қаратилади.
Марат Ғабдуллин, Алмати полиграфия коллежи ишлаб чиқариш устаси:
– Агар коллежларда дарсларнинг 40 фоизи лекция бўлса, қолган 60 фоиз вақт амалиётга берилиши лозим. Талабалар ишга киришидан аввал нималарнидир ясаб кўриши, касб йўналишида тегишли тажриба орттириши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.