«Еттисув – Буюк Ипак йўли уйғониши». Алмати вилоятида амалий санъат этнофестивали ўтказилди. Тадбир Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Ўнлаб амалий санъат усталари ипак, жун, намат, чарм, ёғоч, табиий тошлардан ясалган антиқа буюмларини намойиш этди.
Зайит Сайдилхан, амалий санъат устаси:
- Бу ерда бизнинг анъанавий нақшларимиз тасвирланган. Мана, синар муйиз, у қўчқор мугузини такрорлайди, нақш фрагментларини бирлаштирсак, юрак силуэти чиқади. Бу нақшлар туширилган билагузукларни бувиларимиз таққан, уларнинг замирида ҳам ўз маъноси бор. Уйда барака ва авлод давомийлигини кўрсатади.
Қўл ҳунари устаси Анаргуль Жаманқул қизи 10 йилдан буён наматдан миллий кийим-кечаклар тикиш билан шуғулланади. У бутун бошли аёллар линияси яратган. Ўзининг айтишича, экологик тоза материалдан жуда жасур ва чиройли кийимлар чиқариш мумкин. Ўз навбатида, ташкилотчилар фикрича, қадимий санъатни ёш авлод ичида оммалаштириш зарур.
Акеш Мукашева, текели шаҳридан:
- Бу нарса ўз илдизларини унутмаслиги учун улғайиб келаётган авлод учун керак. Ўрганишда давом этишсин, дейман. Миллий меросимизни кейинги авлодларга етказишсин. Бу жуда долзарб. Ҳозир, 21-асрда халқ Ғарб маданиятига интилаяпти. Мен эса шундай тадбирлар орқали кўпчилик ўтишини истардим.
Этнофестиваль анъанага айлниши кутиляпти. Республика туристик ташкилотлари ва вилоят ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорлик хусусида меморандум имзоланган. Ташкилотчилар фикрича, мазкур тадбир минтақада этно ва агротуризм ривожланиши учун ташриф қоғозга айланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси