Астанада юридик шахслар учун янги Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилди. «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси берган маълумотга кўра, лойиҳа пилот тартибида ишлаяпти. Энг янги ускуналар қўйилган, мижозлар учун қулай шароит яратилган. Уларнинг ҳар бири шахсий менежер хизматидан фойдалана олади, у зарур ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ҳамда кейинги фаолият учун йўналиш беради. Таъкидлаш лозимки, келаси йили юридик шахслар учун Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари Қозоғистоннинг барча минтақаларида очилиши кутилмоқда.
Нариман Дюсекеев, жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқарувчи директор:
– Авваллари юридик шахслар вакиллари ҳам жисмоний шахсларга аталган Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига борарди. Давлат корпорацияси фуқаролар учун қулайликни таъминлаш учун юридик шахслар учун махсус ташкилот очишга қарор қилди. Бундай шахслар учун ҳамкорликнинг иккита тури таклиф этилади. Улардан бирига кўра, шартнома тузилади ва оммавий хизматлар, қўшимча сервислар тақдим этилади. Иккинчисига кўра эса, уч ойгача шахсий менежер билан ҳамкорлик қилинади, унинг доирасида юридик шахс барча давлат хизматларини олиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси