Ички туризм рекорд даражага чиқди

Ички туризм рекорд даражага чиқди

Туристлар Қозоғистон миллий парклари ва курортларига тобора кўпроқ бормоқда. Маданият ва спорт вазирлиги берган прогнозга кўра, жорий йилда камида икки миллион фуқаро миллий боғларни томоша қилади. Йилнинг биринчи ярмида Бурабай курортига 550 минг, Чимбулоққа 240 минг фуқаро борган. Бу эса ўтган йилги ёз мавсумидагидан 90 минг нафарга кўп. Қозоғистонда ички туризм жадал ўсаётгани кишини қувонтиради. Фуқаролар ўз ватанини кезиш учун тобора кўпроқ вақт ажратяпти. Йил бошидан буён ушбу кўрсаткич 1 миллион 130 мингга етди. Айни вақтда, ҳафта сайин республикага камида 11 минг хорижлик саёҳатчи ташриф буюраётгани кузатилмоқда. Бутунжаҳон иқтисодий форуми Саёҳатлар ва туризм глобал индексида 2021 йилда мамлакатимиз 117 давлат ичида 66-ўринни эгаллади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.