Қозоғистон Президенти «Бўлашақ» стипендиатларини табриклади

Қозоғистон Президенти «Бўлашақ» стипендиатларини табриклади

Қозоғистон Президенти «Бўлашақ» халқаро дастури стипендиатларини табриклади. Бу дастур 30 йилдан буён амалда. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатнинг турли қисмларидан чиққан ёшлар учун ижтимоий имкониятлар берган лойиҳанинг тарихидаги муҳим сана нишонланди.  Ўтган йиллар давомида дастур илғор билим ва малакага эга кадрлар захираси яратилишига хизмат қилди. Бугунги кунда «Бўлашақ»нинг минглаб битирувчилари Қозоғистон келажаги учун меҳнат қилмоқда, кўплаб соҳаларда ижобий ўзгаришлар юз беришига васила бўлмоқда.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мамлакат ўз тараққиётида кучли сапчиши зарур бўлган бир даврга кириб келди. Олдимизга иқтисод тузилишини ўзгартириш, сиёсий тизимни модернизациялаш, ҳақиқатан адолатли ва инклюзив жамият тузишдек улкан мақсадлар қўйганмиз. Бунга эришиш учун таълимга инвестиция киритиш, фуқаролар ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратиш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Президент таъкидлашича, мамлакат «Ҳалол азамат» идеалини ўзида жамлаган қобилиятли, меҳнатсевар, бир мақсад сари интилувчи ёшлрни ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев «Бўлашақ» дастури битирувчилари ва мамлакатнинг барча профессионаллари Қозоғистоннинг кенг кўламли ва ҳар томонлама трансформацияси учун ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.